Samsung компанияси барчани Қурбон ҳайити билан табриклайди ва янги акцияни эълон қилади!

12/07/2022
Share open/close
Havola nusxalandi.

Airconditioning_1000_563_body

 

9 июль санасидан 9 августга қадар Samsung кондиционерини харид қилсангиз, ушбу совитиш тизимини бепул ўрнатиб бериш хизмати совға сифатида тақдим этилади.

 

Ёз мавсуми айни авж палласига чиққанда, аксарият инсонлар кондиционер хариди ҳақида ўйлай бошлайдилар. Ва бу табиий ҳол: иссиқ ҳавони салқин жойда ўтказган маъқул, айниқса дам олиш кунларини уйда қулай шароитда ўтказишни афзал кўрсангиз. Samsung яна бизнинг қулайлигимиз ҳақида қайғуриб, Қурбон ҳайити байрами шарафига кондиционерни қулай шартларда харид қилишни таклиф этади.

 

Airconditioning_1000_563_body_2

 

Июль — Samsung’дан фойдали / ёқимли харидлар вақти

 

Тошкент шаҳри аҳолиси 9 июлдан 9 августга қадар кондиционер харид қилганда, уни бепул ўрнатиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

 

Ёз мавсумининг жазирама иссиғини қулай шароитда ўтказиш, шу билан бирга  харид қилганда маблағ тежаб қолишнинг имкони бор. 9 июлдан бошлаб Samsung кондиционерини харид қилар экансиз, икки баравар фойда олишингиз мумкин: вақтингиз ва пулингизни тежаш. Ёз фасли – иқлимни бошқарадиган ускуналарга талаб ортадиган давр бўлганлиги сабабли, уларни ўрнатиш хизматлари учун хизмат ҳақи ҳам сезиларли даражада ошади, бунинг устига яхши мутахассисни топиш ҳам қийин. Samsung кондиционерини сотиб олаётганда, сплит тизимни ўрнатиш учун уста қидириш, уни кутиш ва пул сарфлашингиз керак эмас. Таклифдан 9 августгача фойдаланишингиз мумкин. Мазкур акция фақатгина Тошкент шаҳрида амал қилади.

 

Pressa uchun > Press-relizlar

Qurilmalar > Uy uchun

Mijozlarga xizmat koʻrsatishga aloqador har qanday masala boʻyicha yordam uchun https://www.samsung.com/uz_uz/info/contactus/ ga kiring.
Media fayllar soʻrovi boʻyicha u.nargiza@samsung.com ga kiring.

Samsung haqidagi oxirgi maqolalar bilan tanishing

Batafsil
Yuqoriga