Samsung компанияси Jet Bot ақлли чангютгичларини тақдим этади
Уй тозалашга энди ақлли ёндашиладиган бўлди: Samsung янги маҳсулотини тақдим қилади — кўпгина интеллектуал функцияларга эга Jet Bot симсиз чангютгич.
Дунё миқёсида замонавий гаджетларни ишлаб чиқарувчи Samsung компанияси илк маротаба Ўзбекистонда Jet Bot робот-чангютгичини тақдим қилди. Янги маҳсулот нафақат ўзининг ихчамлиги, оддий дизайни ва осон ҳаракатланиши билан, балки уйда ишлатиладиган қурилманинг имкониятларини аҳамиятли даражада кенгайтирган ақлли технологиялар билан ҳам ажралиб туради.
Телефонингиз ёрдамида осон бошқариш
Робот-чангютгични масофадан бошқариш учун, бор-йўғи Wi-Fi тармоғига уланиш керак бўлади. Фойдаланувчи қурилма ишини SmartThings мобил иловаси ёрдамида бошқариб туриши мумкин. Бир нечта тугмани босиш орқали танланган хоналарни тозалашни режалаштириш ёки муайян зоналар (масалан, уй ҳайвонингиз бўлган жойлар) учун тақиқ ўрнатиш мумкин. Уйнинг виртуал харитасида керакли жойларни белгиласангиз Jet Bot у ерга кирмайди.
Масофадан бошқариш масаласи-чи? Бу ҳам олдиндан пухта режаланган: Live Cleaning Report функцияси тозалаш устидан реал вақт режимида кузатиш имконини беради:
- ҳаракатларни кузатиш;
- робот-чангютгични паузага қўйиш (вақтинча тўхтатиб туриш);
- бажариб бўлинган тозалаш тарихини кўриш.
Овоз ёрдамида бошқаришга одатланиб қолганлар учун қўшимча бонус. Чангютгичга Bixby, Alexa ёки Google Assistant виртуал кўмакчилари билан буйруқлар бериш мумкин.
Бироқ, Jet Bot махсус кўрсатмаларсиз автоном режимда ҳам ишлаши мумкин. Янада аниқроқ навигация қилиш учун VR8500T моделига LiDAR сенсори ўрнатилган, унинг ёрдамида чангютгич ўзининг қаердалигини мустақил равишда аниқлай олади ва тозалаш учун энг мақбул йўлни танлайди. Тозалаш жараёни бир неча баравар самаралироқ бўлади ва буларнинг бари сизнинг иштирокингизни талаб қилмайди.
Аралашувингизни деярли талаб қилмайди
Қурилма олдинда нима — қаттиқ пол ёки гилам борлигини мустақил равишда аниқлайди, сўнгра шунга мослаб энг мақбул ишлаш қувватига ўтади. Айтганча, бугунги кунда Jet Bot рақамли мотор ва Jet Cyclone технологияси туфайли Samsung компаниясининг барча симсиз чангютгичлари орасида энг кучли чанг тортиш қувватига эга.
Jet Bot у қадар катта бўлмаган чанг йиғувчи идишга эга— атиги 0,3 л. Ундан кўпига ҳожат ҳам йўқ! Ҳар гал белгиланган жойни тозалаб бўлганидан сўнг, Jet Bot клин-станцияга қайтади, унинг ёрдамида эса бор ахлат махсус тирқиш орқали халтачага жойлаштирилади. Бу осон, қулай ва энг муҳими, гигиеник саналади. Сиздан, ҳеч бўлмаганда 3 ойда бир марта, чанг йиғувчи мосламани оддий сув ёрдамида тозалаш талаб қилинади.
Қолган ҳолатларда, робот-чангютгич бирор техник хизмат кўрсатилишини талаб қилмайди. Ён чўткалар атрофида сочлар ўралиб қолиши ҳақида батамом унутинг: юқори самарали сўриб олувчи мосламалар бор ахлатни парчалаб ташлайди. Чўткаларнинг ўзи антистатик кумуш қўшилган юмшоқ текстилдан қилинган. Ушбу материал ҳар қандай – линолеумдан гиламгача бўлган юзалар билан ишлаш учун универсал саналади.
Jet Bot яна қандай функцияларни бажара олиши тўғрисида Samsung компаниясининг расмий веб сайтидан билиб олишингиз мумкин.
Pressa uchun > Press-relizlar
Qurilmalar > Uy uchun
Mijozlarga xizmat koʻrsatishga aloqador har qanday masala boʻyicha yordam uchun https://www.samsung.com/uz_uz/info/contactus/ ga kiring.
Media fayllar soʻrovi boʻyicha u.nargiza@samsung.com ga kiring.