Samsung The Serif телевизорини харид қилган ҳар бир мижозга смартфон совға қилади

01/02/2022
Share open/close
Havola nusxalandi.

Ноёб дизайнга эга янги Samsung The Serif телевизорини харид қилиш – совға сифатида Galaxy А52 смартфонини олиш имконини беради.

Samsung The Serif_01

 

 

Samsung февраль ойини ёқимли ва фойдали харидлар ойи деб эълон қилади. Ноёб дизайнга эга The Serif телевизорини харид қилар экансиз, совға сифатида (ҳавола) Samsung Galaxy А52 смартфонини олишингиз мумкин. У билан бирга уйингизда моҳир санъат объекти, чўнтагингизда эса – сув ва чангдан ҳимояси бўлган, катта сиғимли батареяга эга янги гаджет пайдо бўлади.

 

 

Samsung The Serif_2

 

 

Ажойиб замонавий тандем

 

Ортиқ деворда зерикарли қора тўртбурчаклар бўлмайди – дизайндаги янгича ечим турар жойларни ўзи билан безаб туради. Ўзига хос I-профилли телевизор уй эгалари хоҳлаган жойда, оёқлари устига ёки бошқа текис юзага ўрнатилади. 1 февралдан 28 февралгача бўлган муддатда совға сифатида олиш мумкин бўлган Samsung Galaxy А52 смартфони The Serif телевизорини харид қилганда, ёқимли қўшимча бўлади.

 

Galaxy А52 камераларининг инновацион технологияси билан янада кўпроқ сифатли суратлар олиб, видеолар яратинг. Смартфон тўрт модулли камералар ва 64 МПли асосий объектив билан жиҳозланган. У ёрқин ва аниқ суратлар ва видеоларни олиш учун ғоятда мос келади. Батареяси гаджетнинг икки кунгача ишлашини таъминлайди. Galaxy А52 смартфонлари IP67 стандарти бўйича сувга қарши ҳимояга эга бўлди, бу ортиқ сув сачраши ҳамда ёмғирдан хавотир олиш керак эмаслигини билдиради.

 

 

Samsung The Serif_4

 

 

The Serif ҳар қандай интерьерни безатади, смартфон эса масофадан туриб медиа-контентни бошқариш имконини беради – иловани ўрнатиш кифоя. Телефон экранидаги ҳар қандай контент: фотосуратлар, видеолар, тақдимотлар The Serif экранида акс эттирилади.

 

  • NFC режимида мобил телефондаги контент биргина ҳаракат билан телевизорда осонгина намойиш эттирилади.

 

  • Фильмни кўришни смартфонда бошлаб, кейин телевизорнинг катта экранига ўтиш мумкин.

 

  • Multi View режимида экран бир вақтнинг ўзида телеканаллардаги янгиликларни кузатиш ва смартфондаги контент билан танишиш учун икки қисмга бўлинади.

 

 

Samsung The Serif_3

 

 

QLED технологияси билан томошабинларни ранглар оламига тўлиқ шўнғиш кутмоқда: турли юзалар ва рангларнинг нақадар ҳаётийлигидан ҳайратга тушасиз. Фаол товуш кучайтиргич туфайли телевизор овозининг баландлиги ва шовқинни пасайтириш функцияси автоматик равишда созланади – ҳатто ёнингизда болалар ўралашиб турган ёки ота-онангиз телефонда гаплашаётган бўлсалар ҳам қаҳрамонларнинг ҳар бир сўзини эшита оласиз.

 

Акция (ҳавола) бутун февраль ойи давомида MEDIAPARK, Diskont, Mudo Concept  дўконлари, шунингдек, бутун Ўзбекистон бўйлаб техника бозорларида амал қилади. Фақат 1 февралдан 28 февралгача!

 

Pressa uchun > Press-relizlar

Qurilmalar > TV va Audio

Mijozlarga xizmat koʻrsatishga aloqador har qanday masala boʻyicha yordam uchun https://www.samsung.com/uz_uz/info/contactus/ ga kiring.
Media fayllar soʻrovi boʻyicha u.nargiza@samsung.com ga kiring.

Samsung haqidagi oxirgi maqolalar bilan tanishing

Batafsil
Yuqoriga